Халқаро қидирувда бўлган икки нафар жиноятчи Ўзбекистонга олиб келинди
Ўзбекистон, Украина, Польша ва Туркия Интерпол ММБ ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор ҳаракатлари ҳамда Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси вакилларининг бевосита ёрдами билан оғир жиноятлар содир этган икки нафар жиноятчи Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.
Маълум қилинишича, қидирувдагилардан бири гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жиноятни содир этганликда айбланиб, узоқ вақт давомида чет элда яшириниб келган ва тезкор тадбирлар натижасида Украина интерпол ММБ ходимлари томонидан ушланган.
Иккинчиси, Ўзбекистонда ижтимоий тармоқда жиноятчи томонидан яратилган молиявий пирамидага 2 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритган, 2 мингдан ортиқ фуқарони алдаган. Иккинчи йирик крипто фирибгар ҳам хорижий давлат ҳудудида аниқланди ва ҳибсга олинди.
Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан экстрадиция қилиш тўғрисидаги илтимоснома тасдиқлангандан сўнг, Интерпол ММБ ходимлари ҳамроҳлигида жиноятчилар муносиб жазо олиш учун Ўзбекистонга олиб келинди.