“Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони ўз эгаларига топширилди

Вилоят ҳокимлигида ўтказилган тантанали тадбирда самарали ва фидокорона меҳнатлари учун давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда миллий-маданий марказлар вакилларидан бир гуруҳи “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони билан мукофотланди.
– Бу мукофот мени руҳлантирди, – деди “Полонез” поляк маданият маркази раиси ўринбосари Наталья Татаренко. – Сабаби, миллати, элатидан қатъий назар ҳар бир инсон борки, ўзларини ягона оилада, ўзаро дўстлик, ҳамжиҳатлик ва бағрикенгликда яшаб, Ўзбекистонни ўз ватани деб, ҳисоблайди. Шулар қаторида поляклар ҳам юртимиз ривожига дахлдорлик ҳисси билан яшамоқда. Самарқанд шаҳридаги “Дўстлик уйи”да жойлашган марказимизда ўз қадрият ва анъаналаримизни тарғиб этиб этиб келмоқдамиз.