Харажатлар иккинчи ярим йилликка ўтказилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 апрелдаги “2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларини мақбуллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан вилоят ҳокимининг ҳам қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга асосан бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларга жорий йил 16 апрелдан 1 октябрга қадар моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳамда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар ҳисобланиши тўхтатиб турилади. Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари иқтисод қилинган маблағларни маҳаллий бюджетларнинг даромадлар прогнозининг бажарилмаган қисмини қоплашга йўналтирилади.

Тегишли бошқарма, корхона ва ташкилотлар, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда барча бюджет ташкилотларида асосий воситаларни харид қилиш ва капитал таъмирлаш билан боғлиқ харажатлар жорий йилнинг 1 июлигача тўхтатилади. Ушбу мақсадлар учун иккинчи чоракка мўлжалланган ишлар қисқартирилади ёки йилнинг иккинчи ярмига кўчирилади. Коммунал хизмат, озиқ-овқат, қоғоз ва бошқа концелярия товарлари харид қилиш, тадбирлар ўтказиш, жорий таъмирлаш ва бошқа харажатлар қисқартирилади.