Харрис ва Трамп ўртасидаги дебат бўлиб ўтди, Трамп мамлакат ҳолдан тойганини айтмоқда

Трамп мунозарадаги якуний нутқида Қўшма Штатларни "ҳолсизланган миллат" деб атади, Харрис эса мамлакатни дунёдаги энг ҳалокатли армия билан таъминлашга ваъда берди.

Дебат чоғида собиқ президент 2020 йилги сайловлардаги мағлубиятини ҳалигача тан олмаслигини айтиб, президентликка киришгунга қадар Украинадаги можарога барҳам беришга яна ваъда берди ва Байденни Путин билан алоқаси йўқлиги учун танқид қилди.

Харриснинг таъкидлашича, дунё етакчилари Трампни "масхара қилиши", АҚШ ҳарбий доираларида эса у "шарманда" ҳисоблаши, ўзи эса Россия уруш бошланишидан бир неча кун олдин Зеленский билан учрашувда баъзи разведка маълумотларини ўртоқлашганини айтган.

Ҳозирча Харрис етти штатнинг бештасида Трампдан олдинда. Сўров натижаларига кўра эса, номзодлар деярли тенгма-тенг, шунинг учун бу баҳсдан сўнг жамоатчилик кайфиятидаги озгина ўзгариш ҳам улардан бирининг ғалабасига олиб келиши мумкин.