Хитой ва Марказий Осиё мамлакатлари коронавирусга қарши кураш чораларини муҳокама қилади
- 15.07.2020 17:49
- 137
- COVID-19
Хитой ва Марказий Осиё мамлакатлари ТИВ раҳбарлари 16 июль куни онлайн учрашув ўтказади. Учрашувда COVID-19га қарши кураш чоралари муҳокама қилинади. Бу ҳақда 15 июль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
“Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов видеоконференция шаклида бўлиб ўтадиган “Хитой – Марказий Осиё” биринчи вазирлар учрашувида иштирок этади”, дейилган вазирлик сайтида.
Вазирлик матбуот хизмати берган маълумотга кўра, учрашувда Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ТИВ раҳбарлари иштирок этади.
Видеоконференция чоғида коронавирус пандемиясига қарши курашишда ҳамкорлик, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги муносабатларни мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари ҳамда иқтисодий ўсишга кўмаклашиш механизмларини муҳокама қилиш кўзда тутилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Конфет ниқобидаги оғу
- 32 дақиқа аввал
- Жиноят ва жазо
Жоул Қосимда ҳамма ишли бўлади
- 50 дақиқа аввал
- Самарқанд
Ўғлининг дардини ўзига олган шоҳ ва шоир
- Бугун, 16:27
- Маданият
Дунёнинг хароба масканлари
- Бугун, 14:28
- Ўқинг, қизиқ!