Хитой юанининг АҚШ долларига нисбатан қиймати сўнгги 11 йилликнинг энг паст даражасига тушди

Душанба куни Хитой юани қиймати долларга нисбатан сўнгги 11 йилликнинг энг паст даражасига тушиб кетди, Хитой - АҚШ савдо уруши кескинлашуви натижасида дунё иқтисодиёти катта зарар кўрмоқда. Бу ҳақда Human хабар бермоқда.

АҚШ долларига нисбатан Хитой юани 0,6% га тушиб, 1 АҚШ доллари учун 7,15 қийматга тенг бўлди, бу 2008 йил февраль ойидан буён кузатилган энг заиф кўрсаткич ва ойнинг энг катта бир кунлик пасайиши ҳисобланади.

Жума куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Хитойнинг 550 миллиард АҚШ доллари миқдордаги товарларига қўшимча ҳақ тўлашни эълон қилди, бир неча соат ўтгач, Хитой 75 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги АҚШ товарларига бож эълон қилди.

Янги божлар Хитойнинг иқтисодий ўсишига таъсири сезиларли бўлиши ва Хитойнинг иқтисодий ўсиши келгуси йилда 6% дан анча паст бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.