Хитойда коронавирус инфекциясининг янги ўчоғи авж олди
- 13.09.2021 11:50
- 210
- COVID-19
Хитойнинг Фуцзянь провинциясида коронавируснинг янги тури билан касалланган олтита ҳолат ва 18 та симптомсиз ташувчи аниқланди, деб хабар бермоқда Синьхуа агентлиги маҳаллий ҳукумат маълумотига таяниб.
Янги ўчоқ Путянь шаҳрининг Сянью округида пайдо бўлди.
Дастлабки маълумотларга кўра, коронавирус варианти ўта юқумли дельта штамми сифатида кўрилмоқда.
Қайд этилишича, биринчи ҳолат аниқлангандан сўнг расмийлар маҳаллий аҳолидан 81938 та намуна олишган.
ЖССТ маълумотларига кўра, шу кунга келиб, дунёда 223 миллиондан ортиқ одам коронавирус билан касалланган, Жонс Хопкинс университети ҳисоб-китобига кўра эса уларнинг сони 224 миллионга етган, 4,6 миллиондан ортиқ одам вирус қурбони бўлди.
Айни пайтда, энг оғир вазият АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилияда ҳукм сурмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа