Хитойга бормоқчи бўлган ўзбекистонликлар хавфли вирусдан огоҳлантирилди
- 13.01.2020 13:01
- 198
- Саломатлик
Ўзбекистоннинг Хитойдаги Элчихонаси берган маълумотга кўра, Хитой расмийлари 2020 йил 11 январь куни Ухан шаҳрида коронавируснинг янги типидан вафот этган биринчи фуқаро вафот этгани ҳақида хабар қилишган. Ухан шаҳри соғлиқни сақлаш масалалари бўйича қўмитаси тарқатган маълумотга биноан бугунги кунда 40 дан ошиқ киши касалланган, яна юзга яқин киши тиббий кузатув остида.
Касаллик тарқатувчиси “коронавируснинг аввал маълум бўлмаган типи” ҳисобланади. Олимлар томонидан вирус геноми ўрганиб чиқилди.
Таъкидланишича, элчихона консуллик бўлими Ухан шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари билан тушунтириш ишлари ўтказди.
ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти Хитой, хусусан, унинг Хубэй провинсияси ва Ухан шаҳрида бўлиб турган ёки бормоқчи бўлган ватандошларимизни зарурий эҳтиёт чораларини кўришга чақиради.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дин ва миллат қайғуси: “Биз улардан каммизми?”
- Кеча, 17:07
- Таълим
Халқ ўйинлари нега йўқолиб кетяпти?
- Кеча, 13:56
- Маданият