Хитойлик инвестор Иштихондаги эҳтиёжмандларга 4,5 тонна ун, 200 литр ёғ тортиқ қилди
- 27.04.2020 16:27
- 191
- Самарқанд

Иштихон туманидаги “Dong stoun progress” қўшма корхонаси 1,5 миллион долларлик инвестиция киритиб, мармарни қайта ишлаш учун замонавий технологияларни олиб келган. Ҳозирги кунда бу ерда 20 нафар иштихонлик иш билан банд.
– Корхона раҳбари Ҳи Мин томонидан туман “Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш” марказига 200 литр ёғ ва 4,5 тонна олий навли ун етказиб берди, – дейди маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Шаҳобиддин Ўсаров. – Ушбу хайрия кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бўлган шахсларга тарқатилди.
Иштихон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Аёл муҳаббатдан иборат
- 1 соат аввал
- Мутолаа
Абу Райҳон Беруний Добусия қалъасида ҳам яшаган
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Трамп Ғазода ўт очишни тўхтатишни эълон қилмоқчи
- 2 соат аввал
- Хориж
"Оёққа туриб олай..."
- Кеча, 17:56
- Мутолаа