Хитойлик инвестор Самарқанд шаҳар ДХМ орқали давлат рўйхатидан ўтди
Хитойлик Хе Веи Лу хоним ташкил этган "SXF BORN FAMILY" масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхона тўқимачилик ва енгил саноат учун йигирилган ип, хом ва тайёр ип газламалар, момиқ, пахтали ватин, ипларни ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширади.
Тадбиркор Лу хоним ушбу корхонасини Самарқанд шаҳар давлат хизматлари маркази орқали давлат рўйхатидан ўтказди.
- Ўзбекистонга бундан тўрт йил олдин оиламиз билан келганмиз, - дейди у. - Шу ерда яшаб, тадбиркорлик билан шуғулланмоқчимиз. Танловда айнан Самарқандни танлаганимизнинг боиси, бу ернинг ҳавоси, одамлари ёқди. Қолаверса, ушбу шаҳарда узоқ йиллик дўстларимиз бор. Улар мени хорижлик меҳмон сифатида эмас, шу ернинг одамидек қабул қилишган. Давлат хизматлари марказига корхонамни давлат рўйхатидан ўтказиш масаласида келгандим. 10-15 дақиқада мурожаатим ижобий ҳал этилиб, гувоҳномани қўлимга олдим. Юртингизда, хусусан, Самарқандда биз каби инвесторларга яратилган бундай қулайликлардан хурсандман.
Мазкур хорижий корхона раҳбари Ҳе Веи Лу хоним 2 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиб, 100 нафарга яқин самарқандликларни иш билан таъминлаш ниятида.
ДХА Самарқанд вилоят бошқармаси ахборот хизмати.