Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Эрдўған Ливанни ҳимоя қилишда Туркия ҳам қатнашиши мумкинлигини айтди. Россия давлат думаси муҳожирларга қарши "уруш"ни давом эттирмоқда
🔹 Эрон ҳарбийлари Эроннинг Исроилга ракета ҳужумларига жавобан Исроил ёки АҚШ зарба берган тақдирда яна юзлаб ракеталарни учиришга тайёр.
🔹 Эрон президенти Масуд Пезешкиан Исроилга уюштирилаётган ракета ҳужуми ҳақида олдиндан хабардор қилинмаган. “Ҳужум Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан амалга оширилган ва мамлакат мунтазам армияси ёки Эрон ҳаво кучларининг операцияси бўлмаган”, дейилади манбада.
🔹 Эрон, агар Исроил иттифоқчилари аралашса, Яқин Шарқдаги базаларига ҳужум қилишга тайёрлигини билдирди.
🔹 Яман хусийлари Исроилга қарши ҳар қандай ҳарбий амалиётда қатнашишга тайёрлигини маълум қилди. Эрон эса Исроил ёки АҚШнинг ҳужумларига жавоб қайтариш учун юзлаб ракеталарни тайёрламоқда. Эрдўған ҳам четда қолмади. У Ливан ва Ғазодан кейин Исроил Туркияга ҳужум қилиши мумкинлиги ҳақида ўз фикрини билдирди ва Ливанни ҳимоя қилишда иштирок этишга ваъда берди.
🔹 Исроил Ливандаги қуруқликдаги операцияда иштирок этиш учун янги қўшинларини жўнатмоқда. Бугун эрталаб Исроил қуролли кучлари Ливан жанубидаги 25 га яқин қишлоқ аҳолисини эвакуация қилиш ҳақида янги огоҳлантириш берди.
🔹 Россия давлат думаси муҳожирларга қарши "уруш"ни давом эттирмоқда. Унда ноқонуний миграцияга қарши курашишга қаратилган бешта қонун лойиҳасини кўриб чиқилади. Таклифлар орасида жиноятчилик, рус тили имтиҳони ва бошқалардан ташқари, пенсионерларнинг хорижликлар билан сохта никоҳ тузиш схемалари, ноқонуний миграцияни ташкил қилиш ва ҳужжатларни қалбакилаштириш учун жазо - 60 миллион рублгача жарима кўзда тутилади.
🔹 Яман хусийлари Исроилдаги ҳарбий нишонларга қанотли ракеталардан ҳужум уюштирди, деди ҳаракат матбуот котиби Яҳё Сари. Хусий воизи Эроннинг Исроилга зарбасини қўллаб-қувватлашини таъкидлаб, Исроилга қарши биргаликда ҳарбий амалиётлар ўтказишга тайёрлигини билдирди.
🔹 Тель-Авивда теракт содир бўлди - икки террорчи пичоқ ва пулемётлар билан қуролланиб, трамвайда тинч аҳолига ҳужум қилди. Кейин улар машинадан тушиб, автобус бекатидаги оломонга қараб отишма бошлаган. Исроил полицияси 8 киши ҳалок бўлгани ва яна 9 киши яраланганини маълум қилди. Ҳужумчилар йўқ қилинган.
🔹 Исроилнинг Копенгагендаги элчихонаси яқинида иккита портлаш содир бўлган, ҳеч ким жабрланмаган. Уч нафар гумондор қўлга олинган.
🔹 Нью-Йоркда АҚШ вице-президентлигига номзодлар - демократ Тим Уолз ва республикачи Ж.Д.Венс ўртасида дебатлар бўлиб ўтди. "Трамп ва Венс ғалаба қозониши керак. “Камала ва Уолз”ни 4 йил кузатишга чидай олмайман. Бу шафқатсиз ва ғайриоддий жазо бўларди, дейди Илон Маск бу борада ижтимоий тармоқда.
🔹 Греция жанубида уч кундан бери ёнғинлар давом этмоқда. Икки киши ҳалок бўлган.