Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Ливандаги пейжер портлашларига алоқадор бўлган тадбиркор ғойиб бўлди. Хитойда коронавируснинг асл манбаси аниқланди

🔹 Ливанга пейжерлар етказиб бериш билан шуғулланган Norta Global Болгария компаниясига эгалик қилувчи норвегиялик тадбиркор Ринсон Йоси оммавий портлашлар куни ғойиб бўлган.

🔹 Пентагон: Қўшма Штатлар Украина Қуролли кучларининг Россияга узоқ масофали ракеталар билан зарба беришга қўйилган тақиқнинг бекор қилиниши можарода ҳал қилувчи омил бўлишига ишонмайди. Кеча Европарламент Украина қуролли кучларига Россия ҳудудига зарбалар беришга рухсат беришга чақирувчи резолюцияни қабул қилганди.

🔹 Исроил 15 йилдан бери Ливан ҳудудида пейжерларни портлатиш операциясини режалаштиргани маълум бўлди.

🔹 БМТ Ливандаги портлашларни халқаро ҳуқуқнинг бузилиши деб атади.

🔹 Мигрантлар ҳар қандай ҳуқуқбузарлик учун фуқароликдан маҳрум қилинади. Бундай қонун лойиҳаси Россия Давлат Думасига тақдим этилган. Ҳужжатга кўра, қоидабузарлар билан бирга уларнинг оила аъзолари ҳам депортация қилинади.

🔹 Хитой, америкалик ва европалик олимлар коронавирус бутун Хитой бўйлаб, сўнгра бутун дунё бўйлаб Ухань денгиз маҳсулотлари бозоридан тарқала бошлаганини исботлади. Улар 2019 йил охири — 2020 йил бошида бозорда тўпланган коронавирус геноми бўлаклари тузилишини ўрганишди ва айтилишича, инфекция манбаи сутемизувчилар – сиветлар, бамбук каламушлар ва енотсифат итлар бўлган.

🔹 Исроил ҳаво кучлари Ливан жанубига бир қатор йирик зарбалар берди.

🔹 Турк лираси долларга нисбатан тез пасайишда давом этмоқда. 21 сентябрь куни доллар курси 34,09 лирагача кўтарилиб, янги рекордга етган.

🔹 Исроил-Америка кенгаши саммитида АҚШ президентлигига номзод Доналд Трамп яҳудий сайловчилар унинг рақиби Камала Харрисни қўллаб-қувватласа, Исроил ҳалокат хавфи остида қолишини айтди. Трамп Қўшма Штатларга қочқинлар оқимининг олдини олиш учун асосан мусулмон давлатлар фуқароларига саёҳат тақиқини қўллашни айтмоқда.

🔹 Германиядаги қочқинлар сони янги рекорд даражага етди – мамлакатга бу йил деярли 3,5 миллион киши кириб келган.

🔹 Жанубий Корея Ироққа 2,7 миллиард долларлик “ Чхонгун-2” ҳаво мудофаа тизимини етказиб бермоқчи.

🔹 22 сентабрда Ернинг Шимолий яримшарида астрономик куз бошланади. Кузги тенгкунлик Ернинг Шимолий яримшарида астрономик кузнинг бошланишини белгилайди ва кун ва туннинг узунлигини тенглаштиради.