Янги боғча 60 нафар болани бағрига олди
- 29.06.2022 14:08
- 101
- Самарқанд
Нурободда ўтаётган ёшлар фестивали доирасида туманнинг Иттифоқ маҳалласида 18-давлат мактабгача таълим ташкилоти биноси фойдаланишга топширилди.
60 ўринли мазкур боғча биносининг бунёд этилиши учун 1 миллиард 300 миллион сўм маблағ сарфланди.
- Шу кунларда маҳалламиз аҳлининг қувончи чексиз. - дейди маҳалла фаоли Тошботир Мавлонов. – Мана, бугун болалар боғчаси фойдаланишга топширилаётган бўлса, куни кеча маҳалла маркази, тиббиёт пункти ишга туширилганди.
Ўтказилаётган ёшлар фестивали маънавият тарғиботи тадбирларига уланиб кетди. Пойтахтдан келган республика маънавият тарғиботи гуруҳи аъзолари, кино ва театр актёрлари, ёзувчи ва шоирлар ҳамда санъаткорларнинг чекка ҳудудларда яшаётган одамларнинг қалбига кўтаринкилик бағишлаяпти.
Теглар:
боғча
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 1 соат аввал
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- 1 соат аввал
- Мутолаа
Каналларни бетонлаштириш сувни 30 фоизга тежайди
- 2 соат аввал
- Долзарб
Хотин-қизлар спортда беллашди
- Бугун, 11:58
- Спорт
Судья ва ёшлар учрашуви ўтказилди
- Бугун, 11:51
- Самарқанд