Янги ўқув йилида 1-2 синф дарсликлари тўлиқ янгиланади

2021/2022-ўқув йилида 1-2 синфлар учун тўлиқ таркибда замонавий дарсликлар яратилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги республика таълим маркази маълум қилди.

Aйни пайтда Республика таълим марказида 1-2 синфлар учун 10 номдаги дарсликларни яратиш бўйича ишчи гуруҳлар фаолияти ташкил этилиб, замонавий дарсликларнинг макет лойиҳаларини тайёрлаш ишлари бошлаб юборилган.

Эски “энциклопедия” форматидаги дарсликлар ўзгармоқда, мутлақо янги шакл ва мазмундаги дарсликлар, уларга қўшимча равишда ўқитувчи методика китоби ва ўқувчи машқ дафтарлари яратилмоқда.

Эндиликда дарсликларни тайёрлашда ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари, қобилияти ва ўзлаштириш даражалари инобатга олиниши, шунингдек, амалий кўникмаларни шакллантириш бош мақсадга айланди. Aҳамиятли жиҳати, 1-синфдан 11-синфгача бўлган дарсликлар ягона муаллифлар жамоаси томонидан яратилади.