Янги ўқув йилидан масофавий ўқитиш жорий этилади

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент давлат юридик университети ҳамда Тошкент давлат педагогика университетида тажриба тариқасида босқичма-босқич масофавий ўқитиш шакли жорий этилади. Бу ҳақда ДТМнинг телеграмдаги каналида маълум қилинди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, Адлия ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари томонидан 2020 йил 1 августга қадар:

- масофавий ўқитиш шаклини амалга ошириш тартиби белгиланади;

- дастурий-аппарат комплекси яратилади;

- тегишли ОТМларнинг ўқув жараёнига масофавий ўқитиш платформаси жорий этилади ва зарур бўлган ускуналар билан жиҳозланади.