Январь-апрель ойларида Ўзбекистонда 29,5 трлн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилди
- 31.05.2021 12:18
- 13
- Ўзбекистон

2021 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонда жами 29,5 трлн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилган бўлиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 100,8 фоизни ташкил этди, дея хабар берди Давлат статистика қўмитаси.
Давлат мулкчилигидаги ташкилотлар томонидан жами 1 трлн. 268,2 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. Уларнинг республикадаги улуши 4,3 фоизга тенг.
Нодавлат мулкчиликдаги ташкилотлар томонидан 28 трлн. 271,8 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. Уларнинг республикадаги улуши 95,7 фоизга тенг.
Жами қурилиш ишлари ҳажми таркибида йирик қурилиш ташкилотлари томонидан 6 трлн. 938,6 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.
Кичик корхона ва микрофирмалар томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 17 трлн. 736,7 млрд. сўмни ташкил қилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Бугуннинг гапи
- Кеча, 20:43
- Жамият
Бўлар экан-ку!
- Кеча, 10:46
- Мутолаа
100 йиллик “Гулистон”
- 13/09, 17:46
- Самарқанд
2025 йилнинг энг кучли паспортлари
- 13/09, 11:45
- Хориж