Япония инвесторлари Нурободда янги лойиҳа бошлайди
“Яшил иқтисодиёт”га ўтиш дастури доирасида Япониянинг Сумитомо корпорациясининг Евроосиё, Яқин Шарқ ва Африка мамлакатлари минтақавий менежерлари Нуробод туманига келди.
- Туман ҳокими С.Бердиқулов билан учрашувда японияликлар Нуробод туманида фотоэлектр станциясини барпо этиш учун қулай шароит, қуёш нурларининг катта салоҳияти ва электр энергияси транзити учун қулай коммуникациялар мавжудлигини эътироф этди, - дея хабар бермоқда Нуробод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати. - Шунингдек, улар 600 гектар ер майдонига қуёш фотоэлектр станцияси қуриш лойиҳаларини амалга ошириш истагини билдирди.
Ўз навбатида туман ҳокимлиги томонидан ушбу хорижий инвестиция лойиҳалари тўлиқ қўллаб-қувватланиши маълум қилинди.