Япониялик ғаввос 25 йилдан бери яқин дўстини йўқлаб туради

Япониялик дайвер (ғаввос) ўзи ўлимдан сақлаб қолган балиқ билан дўстлашди ва 25 йил давомида у билан деярли ҳар куни кўришиб туради.

Баъзи интернет фойдаланувчилари унинг дўсти даҳшатли кўринишга эга, деб ўйлашларига қарамай, аквалангчи “биз дўстим билан бир-биримизни мукаммал тушунамиз”, дея даъво қилади. Ҳатто балиқ унинг юзини танишини ва ҳатто ўзини силашга имкон беришини айтади.

Япониянинг Татеяма шаҳри қирғоғидаги сув ости паркида ишлайдиган ғаввос Хируока Аракава 79 ёшда бўлишига қарамай, у дўсти билан вақт ўтказиш учун ҳар куни сув остига тушади.

Бу дўстлик Хируока балиқни ўзи ишлайдиган сув ости парки дарвозаси остидан топгач бошланди. Унинг сўзларига кўра, балиқ жуда заиф эди, у ҳатто ўзига овқат топишни эплолмасди. Эркак уни 10 кун давомида қисқичбақачалар билан боқди ва жонзот кучини тиклаб олди. Шу вақт давомида дайвер балиққа шунчалик боғланиб қолдики, кейинчалик мунтазам равишда ундан хабар олишни бошлади.

“Ўйлашимча, уни қутқарганимни ва жароҳат олганида ёрдам берганимни билади”, дейди Хируока.

Бу ҳали илмий жиҳатдан исботламанган бўлса-да, олимларнинг фикрига кўра, баъзи балиқ турлари одамларнинг юзларини ажрата олади.

“Осиё қалинлабли қўйкалла балиғининг пешонаси ва иягида шарсимон шишлар борлиги туфайли уни океандаги энг жозибали жонзот деб аташ қийин. Аммо унинг тумшуғи яқинлашса, одам юзига жуда ўхшайди, агар сиз ҳайвонга эътибор берсангиз, у танишларингиздан бирини эслатади”, дейди Хируоки.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.