Яратувчисининг ҳаётига зомин бўлган ихтиролар

Эътиборингизга ижодкорларининг ҳаётига зомин бўлган буюк ихтиролар ҳақидаги бир нечтафожиали ҳикояларни тақдим этамиз.

Мотоцикл

1863 йилда америкалик новатор ва муҳандисСилвестр Ропер ўз туридаги биринчи буғли араванияратди. Ўшанда унинг ғоялари фақат буғли машина билан чекланиб қолмасдан, у биринчи мотоцикл деб ҳисобланиши мумкин бўлган буғли велосипедни ҳам ишлаб чиқди.

Ропер 1896 йилда машинаси велосипедчиларнинганъанавий педал ечимидан устунлигини исботлаш мақсадида Кембриждаги Гарвард кўпригида (Массачусетс, АҚШ) пойга уюштирди. У 2 дақиқаю 1,4 сонияда 64 км/соат тезликка эриша олди, лекин унинг юраги бундай юкка бардош бера олмади – Ропер назоратни йўқотиб, шифокор келгунига қадар вафот этди.

Босма машина

Америкалик муҳандис ва тадбиркор Уильям Баллок матбаа ривожига катта ҳисса қўшди, у босма машиналар ва ускуналарни лойиҳалашда маҳсулот сифатини яхшилаш учун кўплаб янгиликларниамалга оширди.

Гарчи Буллокнинг иши, айтайлик, автомобилларпойгасида синов ўтказишдан кўра камроқ хавфли бўлиб туюлса-да, хавф-хатарлардан холи эмас эди. 1867 йилда Буллок Филадельфиядаги босмахонада ўз дастгоҳларидан бирини ўрнатаётганда бахтcиз ҳодиса қурбони бўлди: унинг оёғи валлар орасидаги механизмга тортилиб қолди. Жароҳат натижасида гангрена ривожланди ва бир неча кундан кейин Буллок вафот этди.

«Титаник» пароходи

Ирландиялик тадбиркор, муҳандис ва кема қурувчиси Томас Эндрюс ХХ аср бошларида Шимолий Ирландиянинг Белфаст шаҳридаги Harland and Wolff кемасозлик заводида қурилган машҳур Титаник суперлайнерининг яратувчиси сифатида тарихга кирди. Кеманинг бош конструктори бўлиб ишлаган Эндрюс биринчи ва ягона фожиали саёҳат пайтида ўзи яратган кема бортида эди.

1912 йил 14 апрелдан 15 апрелга ўтар кечаси айсберг билан тўқнашгандан сўнг, кема чўкишни бошлади. Эвакуация пайтида Эндрюс кема эгаси Брюс Исмейдан фарқли ўлароқ, хотиржамлик билан ҳаракат қилиб кўплаб йўловчиларни қутқаришга ёрдам берди. Қаҳрамонлик ҳаракатларига қарамай, унинг ўзи ҳам 1500 дан ортиқ одам билан бирга "Титаник" Атлантика океани тубига чўкиб кетганда ҳалок бўлди. Эндрюснинг жасади ҳалигача топилмаган.

Учар машина

Технология институти қошидаги Авиация муҳандислик мактаби битирувчиси Генри Смолинский учар машина яратишни орзу қиларди.1971 йилда у Advanced Vehicle Engineers (AVE) компаниясига асос солди. Генри “АВЕ Мизар” номли автомобилни яратиш мақсадида Ford Pinto” автомобили ва Cessna Skymaster” самолётиннинг орқа қисмини бирлаштириб, бир нечта учар автомобиль прототипларини ишлаб чиқди.

1973 йилда бошланган биринчи парвозсиновларини профессионал синовчи Чарльз Женисс ўтказган. Қурилманинг биринчи парвози пайтида ўнг қанот устуни чиқиб кетди ва Женисс майдонга фавқулодда қўнишга мажбур бўлиб,  аэродромга ерда қайтди.

1973 йил 11 сентябрда режалаштирилган иккинчи парвозда Женисс агрегатни бошқара олмади, шундаСмолинскийнинг ўзи машинани бошқаришга қарор қилди. Парвоз фожиа билан якунланди: АВЕ Мизарнинг иккала қаноти ҳам тушиб кетди,натижада Смолинский ва АВЕ вице-президенти Гарольд Блейк воқеа жойида вафот этди.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.