Яшаш хонадонида қиморхона очган шахс ушланди
- 07.05.2020 16:23
- 271
- Жиноят ва жазо
Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида 4 май куни ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Ёрқин кўчасида яшовчи О.А. яшаш хонадонида қонунга хилоф равишда қиморхона ташкил қилиб, танишлари М.Х., Н.Х. ва А.У.ларнинг қимор ўйнашлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланиб, улардан 880.000 сўм пул ва ўйин карталари далилий ашё тариқасида олинган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (қиморхона ташкил этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни қонунга хилоф равишда ташкил этиш ёки ўтказиш, ана шундай ўйинлар учун қиморхоналар ташкил этиш 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтамиз.