Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Яшил макон: Биз дарахт кўчатлари экдик, сиз-чи?

Вилоятимизнинг барча туман, шаҳар, ташкилот ва корхоналарида Яшил макон умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчатлар экилиб, боғлар ташкил этиляпти.

Пайариқ туманида умуммиллий лойиҳа доирасида туман ёшлар ишлари бўлими ходимлари бўш турган ҳудудга 500 тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиб, “Ёшлар боғи” яратди.

***

Қўшработ туманининг Қовунчи ва Янги обод маҳаллаларида лойиҳа доирасида йўл четларидаги майдонларга 500 туп манзарали дарахт ва 300 туп мевали кўчатлари экди. Маҳалла аҳлининг мақсади кўчатларни йил давомида яхши парваришлаб, олис ҳудудда яшил макон яратиш. 

***

Иштихон туманидаги  "Эшон Темирхон тўра" жоме масжиди ҳовлисида янги боғ яратиш мақсадида вилоят бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов бошчилигида туманда фаолият юритаётган имом-хатиблар мевали ва манзарали кўчатлар ўтқазди.

***

Нарпай туманидаги Тепақўрғон, Қозикент, Мустақиллик, Дўстлик, Истиқлол, Хўжакарзон, Работолчин, Янгиобод, Сарбозор, Алишер Навоий ҳамда Турон маҳаллалари ҳудудида бўш турган  майдонлар, аҳоли хонадонлари, кўчалар ва қабристонларга маҳалла ходимлари, нуронийлар ва ёшлар томонидан ҳар хил турдаги мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилмоқда.

***

Самарқанд шаҳридаги вилоят педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказининг ходимлари «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Қорасув массивида манзарали дарахт кўчатлари ўтқазиб,  “Вилоят педагогика марказининг рамзий боғи”ни барпо этди.