Яширин маънога эга логотиплар
Брендлар ва компанияларни осонгина таниб олишга ёрдам берадиган бу тасвирлар ўзларининг ранг-баранг шакллари ва рамзлари ортида чуқур маъно ва махфий хабарларни яширган ҳақиқий санъат асарлари бўлиши мумкин. Ушбу мақолада муаллифлари уларда биз тахмин қилмаган белгилар ва ҳаволаларни яширган машҳур логотипларни кўриб чиқамиз.
Макдональдс
Логотипдаги олтин дарвозалар "М" ҳарфини ифодалашини ҳамма билади. Кўпчилик бу ҳарффақат компания номидан келиб чиқиб, логотипга киритилганига ишонишади. Бу мутлақо нотўғрификр. Ғояга кўра, аркалар Макдональдс брендига эга бўлишни “олтин кон”га эгалик қилиш билан солиштириш мумкинлиги маъносини англатади. Бундан ташқари, олтин арклар муваффақиятли бизнесга кирувчи дарвозани ифодалайди.
«Vaio»
Ушбу компьютер ишлаб чиқарувчи компания логотипини кўрган одам унинг номини бундай ғайриоддий тарзда ёзиш ғоясини ким ўйлаб топганэкан, деб савол бериши тайин. Дастурлаш тили нуқтаи назаридан логотипнинг дастлабки иккита ҳарфи аналог сигнални ифодаловчи тўлқинга,қолган иккитаси эса рақамли сигналнинг 1 ва 0 белгиларига ўхшайди.
VAIO қисқартмаси, шунингдек, “Video Audio Integrated Operation» (видео ва аудио билан ишлаш учун ўрнатилган дастур) деган маънони англатади. Унинг тарихи 1996 йилда Sony компанияси Японияда ишлаб чиқарилган шахсий компьютерлар йўналишини қайта тиклашга қарор қилган пайтга бориб тақалади.
Амазон
Ёрқин ва эсда қоларли логотипга эга Амазон веб-сайти дунёдаги энг йирик онлайн-дўкондир. Одамлар ундаги стрелкани табассумга йўйишади.Аслида бу логотип ҳам яширин маънога эга. Эътибор қилсангиз, ундаги табассум - бу инглиз алифбоси тартибидаги биринчи "а" ва охирги "з"ҳарфигача бўлган чизиқ. Бошқача айтганда, логотип бизга бу табассум орқали компанияда А дан Я гача сотиладиган ҳамма нарса борлигига ишора қиляпти.
Тойота
Ушбу компания логотипи учта овалдан иборат эканлиги ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Маълум бўлишича, уларнинг орқасида чуқур маъно борэкан. Марказдаги иккита перпендикуляр оваллар мижоз ва Тойота ўртасидаги мустаҳкам муносабатларни англатиб, бу комбинация "Тойота" сўзининг биринчи ҳарфи - "Т" рамзини келтириб чиқарди. Фон вазифасини бажарадиган бўшлиқ эса компаниянинг чексиз салоҳиятини ифодалайди.
Федэкс
Бир қарашда, бу бутун дунё бўйлаб курьерлик хизмати билан шуғулланадиган компания номини кўрсатадиган жуда оддий логотип бўлиб туюлади. Диққатни жалб қилиш учун логотип ёрқин рангларда чизилган. Ундаги "е" ва "х" ҳарфларига диққат билан қарасангиз, улар устидаги оқ стрелкани кўрасиз. Шу тарзда Федэкс етказиб берувчи ўз хизматларининг тезлиги ва аниқлигини реклама қилади.
Тур де Франс
Тур де Франc - Францияда юз йилдан ортиқ вақтдан бери ўтказиб келинаётган дунёдаги энг машҳур ва нуфузли велосипед пойгаси. Бундай машҳур ва жонли спорт мусобақаси мана шундай ажойиб логотипга эга. Ундаги сариқ доира ёз қуёшига ўхшаши билан бирга, велосипеднинг иккинчи ғилдирагини тасвирлайди. "Тур" сўзидаги "Р" ҳарфи эса велосипед ҳайдаётган спортчи кўринишида ифодаланган.
Б.Муҳаммадиева тайёрлади.