Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Яширинча фаолият кўрсатаётган тунги клуб фаолиятига чек қўйилди

Жорий йилнинг 26 июль куни Бухоро вилоятида жамоат тартибини сақлаш учун хизматга жалб этилган Миллий гвардия ва ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тунги рейд тадбири мобайнида Бухоро туманида жойлашган «Чёрный квадрат» номли тунги клубнинг яширин фаолиятига чек қўйилди.

Рейдда кучайтирилган карантин бўлишига қарамасдан, тунги соат 22:30 ларда «Чёрный квадрат» клуби 3 нафар мижозга хизмат кўрсатаётганлиги ва  ёш йигит-қизларнинг мусиқа садолари остида овқатланиб, чилим чекаётгани ва улар орасида вояга етмаганлар ҳам борлиги аниқланган.

Карантин талабларини била туриб, унга амал қилмаганлиги ва мижозларга яширин хизмат кўрсатганлиги учун клуб раҳбари фуқаро Г.И.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси 2-қисми (эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Шунингдек, клубнинг 13 нафар мижозига ҳам карантин қоидаларини бузганликлари боис тегишли равишда маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Миллий гвардия ахборот хизмати хабарига кўра, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.