Йил бошидаги 31-отишма: АҚШ пойтахтида номаълум шахс ўткинчиларга қарата ўт очди
NBC телеканали хабарига кўра, Вашингтонда рўй берган отишма натижасида бир киши ҳалок бўлган, яна икки киши жароҳатланган.
Ҳодиса жойи яқинидаги Хитой ресторанида ўтирган аёл олган жароҳатдан вафот этган. Елкасидан яраланган 15 ёшли ўсмир жавобан ўқ узган. Энди у лицензиясиз тўппонча олиб юргани ва қурол билан боғлиқ бошқа жиноятлар учун жавобгарликка тортилади. Яна бир киши оёғидан яраланган.
Ҳозирда полиция жиноятчини қидирмоқда.
Аввалроқ таҳлилчилар АҚШда йил бошидан бери содир бўлган оммавий отишмалар сони 30 тага етганини маълум қилишган эди. Gun Violence Archive маълумотларига кўра, Калифорниядаги яқинда рўй берган 30-отишмада олти киши, жумладан, олти ойлик чақалоқ ҳалок бўлган.