Йирик миқдорда наркотик модда ва психотроп дори воситаларининг ноқонуний айланмаси аниқланди

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида тезкор тадбирлар ўтказилди.

Тадбир давомида Самарқанд шаҳридаги “Чўпонота” ЙПХ маскани ҳудудида Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида яшовчи А.Б. ва К.Д.лар қарийб 1 килограмм “гашиш” наркотик моддаси билан қўлга олинди.

Ўтказилган яна бир тадбирда эса Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида яшовчи А.Б. ҳамда М.Р.лар 4.892 дона “Регапен” психотроп дори воситаларини маҳаллий фуқарога 7.900 АҚШ долларига сотаётган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинди.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.