Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари илғор теримчиларни тақдирлади

Самарқанд вилояти ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи А.Носиров ҳамда бошқарманинг бир гуруҳ ходимлари вилоят далаларида пахта тераётган теримчилар билан учрашди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати.

Соҳа ходимлари далаларда бўлиб, деҳқон, фермер ва теримчилар билан дилдан суҳбатлашди, уларнинг унумли ишлашлари учун яратилган шароитлар билан танишди. Шунингдек, теримда фаол иштирок этаётган теримчиларни пул мукофоти ва эсталик совғалари билан тақдирлади.

Кечки пайтда пахтакорлар учун бир пиёла чой ташкил этилди. Дала меҳнаткашлари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Эркин Қайтаров ва вилоятимиздаги таниқли санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқ ва рақслардан баҳраманд бўлишди.