Йўқолган кадастр паспортини қайта тиклаш учун нима қилиш керак?
Йўқолган кадастр паспортини қайта тиклаш учун ариза берувчи Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади. Ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этган тақдирда эса белгиланган шаклдаги сўровномани электрон шаклда мустақил тўлдиради. Учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда, сўровномага белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома илова қилинади.
Сўровномага кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.