«Ёшларга йўл»: Нэнси Пелоси Вакиллар палатаси Демократик партияси етакчиси лавозимидан воз кечди
Нэнси Пелоси 17 ноябрь куни АҚШ Вакиллар палатасида демократлар етакчиси лавозимини тарк этишга ва ёшларга йўл бериш учун қайта сайланишга уринмасликка қарор қилди. CNN маълумотларига кўра, у палатанинг оддий аъзоси бўлиб қолишини маълум қилган. Пелоси ҳозир 82 ёшда.
У бу қарорни демократлар Конгрессга қўшимча сайловларда палатадаги кўпчиликни йўқотганидан ва ўзи спикерлик ҳуқуқидан маҳрум бўлганидан сўнг қабул қилди. Унинг ўрнига ушбу лавозимга республикачилар томонидан Кевин Маккарти номзод бўлади.
Пелоси 2003 йилдан бери Демократик партия етакчиси. У Вакиллар палатаси спикери лавозимини эгаллаган биринчи ва ҳозирча ягона аёл. У 2007, 2019 йиллардан ҳозиргача спикер сифатида ишлаган.
Жо Байден у суҳбат чоғида тарихда Пелоси Вакиллар палатасининг энг нуфузли спикери бўлганини айтиб, унинг хизматларига юқори баҳо берди.
Хайрлашув нутқида у октябрь охирида уйида талончиликдан жабр кўрган ва бошидан оғир жароҳат олган эри Пол Пелосига кўрсатилган ёрдам учун миннатдорчилик билдирди.