ЮНИСЕФ: Ўзбекистонда 70% болалар мактабгача таълим муассасаларига бормайди
Ўзбекистонда 1.6 миллион нафар ёки мактаб ёшигача бўлган болаларнинг 70 фоизи мактабгача таълим муассасаларига жалб қилинмаган. Бу ҳақда БМТ болалар масалалари бўйича бўлими ЮНИСЕФнинг Тошкентдаги ваколатхонасига таяниб gazeta.uz маълум қилаяпти.
ЮНИСЕФ мутахассислари тайёрлаган ҳисобот муаллифларининг ёзишларича, Ўзбекистонда ёш болаларнинг МТМга етарлича жалб қилинмаётганининг асосий сабаби, жойларда боғчалар етишмаяпти.
Қолаверса, ҳали олдинда мактабгача таълим муассасаси учун малакали тарбиячи кадрлар етишмовчилиги ҳам бор.
ЮНИСЕФ ўз ҳисоботида Ўзбекистонда болаларни МТМга жалб этиш даражасини кўтариш, МТМлар учун малакали тарбиячи кадрларни кўпайтириш тавсияларини берган.
"Мактабгача таълим муассасаларида тарбияланган болалар, мактабгача таълим муассасаларига бормаган болаларга нисбатан ақлий ва жисмоний жиҳатдан ҳар тарафлама ривожланган бўладилар. Бу эса болаларга мактаб даврида билим олишга, улғайганда ҳаётда муносиб ўрнини топишга ёрдам беради", дейилади ҳисоботда.