Юртимизда 1-20 сентябрь кунлари коронавирусдан 109 нафар, пневмониядан эса 43 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 20 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 169467 (+529) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌8 нафари Андижон вилоятида,
📌5 нафари Бухоро вилоятида,
📌12 нафари Жиззах вилоятида,
📌6 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌7 нафари Наманган вилоятида,
📌38 нафари Самарқанд вилоятида,
📌13 нафари Сирдарё вилоятида,
📌19 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌33 нафари Фарғона вилоятида,
📌19 нафари Хоразм вилоятида,
📌114 нафари Тошкент вилоятида,
📌253 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 5 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 5 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 9 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 8 нафар,
🔹Навоий вилоятида 3 нафар,
🔹Наманган вилоятида 9 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 44 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 19 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 28 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 199 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 285 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 163298 (+614) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1197 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.