Замонавий тарихда топилган йирик хазиналар

Кўпчилигимиз болалигимизда хазиналарни топиб олишга оид кўплаб саргузаштли фильм ва мультфильмларни томоша қилишни яхши кўрардик. Аслида вақти-вақти билан олтин тангалар, заргарлик буюмлари ва бошқа бойликларга эга хазиналарни профессионал хазина овчилари қатори оддий одамлар ҳам топиб олишади. Энг қизиғи, баъзида хазиналар кишиларга жуда яқин жойларда яширинган бўлади. ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб одамлар бир неча жуда катта хазиналарни топишга муваффақ бўлишган. Ушбу мақола доирасида биз одамлар қандай хазиналарни топганлиги ва улар топилганидан кейин қаерга кетганини ойдинлашни таклиф қиламиз.

Тангалар ва қимматбаҳо тошлар хазинаси

Замонавий тарихдаги энг катта бойликлардан бири 1985 йилда Польшанинг Сьрода-Сленска шаҳрида эски бинолардан бирини таъмирлаш пайтида топилган. Хазиналар девор орасида бекитилган ваза ичида яширилган эди. Умуман олганда бу ерда тадқиқотчилар 3000га яқин ноёб ва қиммат тангалар, бир неча медальон ва ҳатто битта олтин тожни топишга муваффақ бўлишди. Олимларнинг фикрича XIV аср атрофида яширинган хазина 150 миллион долларга баҳоланди. Бугунги кунда хазина Польшанинг Врослав шаҳридаги музейлардан бирининг кўргазмасидир.

Энг йирик кумуш хазинаси

2012 йилда Ирландия қирғоқларида немис сув ости кемалари ҳужумидан кейин чўкиб кетган ва унда тахминан 48 тонна кумуш бўлган ҳарбий кеманинг қолдиқлари топилган. Топилма 38 минг долларга баҳоланди. Буюк Британиянинг транспорт вазирлиги томонидан эълон қилинган мукофот бу тинтувга туртки бўлди. Ҳозирда бу хазина қаерда эканлиги номаълум. Эҳтимол кумушдан заргарлик буюмлари ва бошқа буюмлар ясалгандир. Ахир топилган кумуш тарихий аҳамиятга эга эмас эди, бу шунчаки қиммат материал холос.

Саноқсиз олтин ва кумуш тангалар

2007 йилда эса АҚШнинг Калифорния штатида жойлашган Сан-Франциско шаҳри яқинида катта хазина топилди. Қидирув ишлари давомида Odyssey Marine Exploration гуруҳи материк четида бортида жуда кўп олтин ва кумуш тангалар жойлаштирилган испан кемасини топди. Ушбу хазина топилганидан сўнг шов-шувли жанжал чиқди, чунки Испания ҳукумати испан аждодларига тегишли бўлган ярим миллион олтин ва кумуш тангаларни қайтаришни талаб қилди. Натижада хазиналар қандайдир тарзда баҳам кўрилди.

Кутубхонадаги хазина


Мақоланинг бошида айтиб ўтилганидек, кўпинча хазиналарни оддий одамлар топиб олишади. Бундай ҳолатлардан бири 2011 йилда Германиянинг Пассау шаҳрида содир бўлди. Кутубхона фарроши Тани Хельс тасодифан бир талай Византия, Юнон ва Рим тангаларини топди. Тадқиқотчилар бу пуллар 1803 йилда яширинганлиги тўғрисидаги хулосага келишди. Ҳукумат тангалар ва қадимий китобларни тегишли жойларга тақдим этиш учун олиб кетган.

Мисрда чўкиб кетган кема топилгани ҳақида гапирмасак, бу мақола тўлиқ бўлмайди. Бу нисбатан яқинда, 2019 йилнинг иккинчи ярмида содир бўлди. Мамлакат ҳудудида сув босган Гераклион шаҳри бор, у ерда доимий равишда тадқиқотлар олиб борилади. Ҳозирги вақтда археологлар керамик идишлар, қадимий бронза тангалари ва 14 мингга яқин турли қадимий заргарлик буюмларни топишга муваффақ бўлишди. Тадқиқотлар давом этмоқда.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.