Помидорини совуқ урган иссиқхона Каттақўрғонда эмас(ми?)
- 24.11.2020 09:37
- 876
- Самарқанд
Ижтимоий тармоқларда Каттақўрғон туманидаги иссиқхоналарда электр энергиясидаги узилишлар туфайли помидор ҳосили нобуд бўлганлиги тўғрисидаги хабарлар тарқалди. Ушбу хабарларга ойдинлик киритиш мақсадида тумандаги масъуллар билан боғландик. Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, бир неча кунлик совуқ ҳаво туфайли тумандаги иссиқхоналардаги ўсимликларга ҳеч қандай зарар етмаган.
Шу мавзуда бир неча ОАВлардан маълумот сўрашган, аммо туманда бундай ҳолат содир бўлганлиги кузатилмаган. Ижтимоий тармоқларда Фарруҳ исмли фуқаронинг иссиқхонасидаги помидорларини совуқ урганлиги тўғрисидаги маълумотдан сўнг иссиқхоналар ўрганилган. Бироқ шу исмли фуқароларнинг иссиқхоналарида бундай ҳолат кузатилмаган.
Ундай бўлса, Каттақўрғон тумани иссиқхоналаридаги ҳолат, дея изоҳланаётган хабарлар қаердан олинди экан?..
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 1 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!