Самарқанд шаҳрида илк инфо-киоск ишга тушди
Vendo компаниялар гуруҳи ҳамда вилоят туризмни ривожлантириш департаменти ҳамкорлик лойиҳаси асосида шаҳримизда (Гагарин кўчасидаги 7-умумтаълим мактаби ёнида) биринчи марта инфо-киоск фаолияти йўлга қўйилди.
Wi-fi тизимидан фойдаланиш, телефон қилиш, турли маълумотлар олиш каби имкониятларни ўзида мужассам этган инфо-киоск хизматларидан бепул фойдаланиш мумкин. Вилоят туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати вакилининг сўзларига кўра, лойиҳа тажриба сифатида амалга оширилаётган бўлиб, яқин келажакда шаҳримизнинг сайёҳлик ҳудудларида 200 га яқин шундай киосклар ишга туширилиши режалаштирилган.
Гулруҳ МЎМИНОВА.