Ўзбекистондан Бельгияга дуккакли экинлар ва қуритилган мевалар экспорти оширилади
- 26.05.2024 09:44
- 11
- Ўзбекистон
Бу масала Ўзбекистон элчиси Ғайрат Фозилов ва Бельгиянинг "GroupDepre" компаниялар гуруҳи бош директори Каролин Депре ўртасидаги учрашувда муҳокама қилинган.
Мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, Европа бозорига Ўзбекистон маҳсулотлари экспортини ошириш масалалари муҳокама қилинган.
Бельгия вакилига Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг самарали натижалари, шунингдек, республикада саноат ва тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги дастурлар ҳақида батафсил маълумот берилган.
Бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистондан дуккакли экинлар импортини 2023 йилга нисбатан икки бараварга кўпайтириш, шунингдек, Ўзбекистон экспорт маҳсулотлари турларини диверсификация қилиш ва кенгайтириш, хусусан, қуритилган мева ва сабзавотлар етказиб бериш ҳажмини ошириш бўйича келишувга эришилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.