Каттақўрғонда "Она ва бола скрининг" марказининг ҳудудий филиали очилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари Лазиз Тўйчиев Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмасида бўлиб, марказий шифохона, хусусан, туғруқ бўлимининг бугунги ҳолати билан танишди.
Дастлаб тиббиёт бирлашмасида янги ташкил этилган вилоят "Она ва бола скрининг" маркази ҳудудий бўлимининг филиали кўздан кечирилди.
Нафақат Каттақўрғон шаҳри, балки шаҳарга ёндош туманларда яшовчи хотин-қизлар учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида ташкил этилган мазкур марказга сўнгги русумдаги "Mindray DC-60" ультратовуш аппарати келтирилди.
Ушбу ультратовуш аппарати ҳомиладорликнинг туғма нуқсонларини эрта аниқлашда самарали ҳисобланади, бу эса соғлом авлодни дунёга келтиришда катта аҳамият касб этади.
Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмаси ахборот хизмати.