Қишлоқ мактабида ўқув-семинар ўтказилди

Камангарон маҳалласидаги 49-умумий ўрта таълим мактабида Ургут туманидаги халқ таълими муассасаларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги, ўқув хоналарининг жиҳозланиши ва таълим жараёнларини ташкил этиш масалаларига бағишланган ўқув-семинар бўлиб ўтди.
Сменарда туман мактаблари директорлари ва ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.
Семинар иштирокчилари мактабда Президентимизнинг ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича илгари сурган 5 та муҳим ташаббуси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.