Тошкентдан келган дўхтир 10 нафардан ортиқ беморни кўрикдан ўтказди

Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси мутасаддилари ташаббуси билан ўтказилган навбатдаги маҳорат дарси «Ўпканинг сурункали касалликлари ва уни даволашда янгича ёндашув» мавзусида бўлди.

Тадбирда Республика ихтисослаштирилган терапия ва реабилитация илмий-амалий маркази доценти Б.Ориповнинг мавзу юзасидан маърузаси тингланди.

Шундан сўнг, Б.Орипов ҳамда соҳа ходимлари муассасада даволанаётган ўндан ортиқ беморларни кўрикдан ўтказиб, уларни даволаш жараёнларида керакли бўлган тавсияларини беришди.

Тадбир давомида маҳорат дарси иштирокчилари сўнгги вақтларда шаҳар марказий шифохонасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. 

Худди шундай тадбирлар вилоятнинг Тойлоқ ва Ургут туманларида ҳам ташкил этилди.