Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда Хорижда истиқомат қилаётган Ватандошлар халқаро форуми ўтказилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Хорижда истиқомат қилаётган Ватандошлар халқаро форумини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжатда ёзилишича, 2019 йил, 27-29 июнь кунлари Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар иштирокида Самарқанд шаҳрида халқаро Форум ўтказилади.

Форумни ўтказиш учун олдин Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар иштирокида Самарқанд шаҳрида халқаро форумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланади.

Ташкилий қўмитага:

Форумнинг “Йўл харитаси”га мувофиқ ўтказиладиган тадбирларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармасининг веб сайтига жойлаштириб бориш, интернет тармоғида, ижтимоий тармоқларда Форум фаолиятини кенг ёритиш;

Форумга ташриф буюрган ватандошлар билан ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланиш, турли халқаро илмий лойиҳалар, инновацион жараёнларда фаол қатнашиши юзасидан тегишли таклифлар тайёрлаш;

Форумга ташриф буюрган ватандошлар орасидан Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган, инвестиция киритиши билан боғлиқ истак ва талабларини чуқур ўрганиш ҳамда зарур шароитлар яратиб бериш вазифалари юклатилади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги “Эл-юрт умиди” жамғармасининг буюртмаларига асосан Форумга ташриф буюрувчи ватандошлар учун Ўзбекистон Республикасига кириш визаларини Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ҳамда консуллик муассасаларида, зарур ҳолларда Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмасдан расмийлаштирилишини таъминлайди.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва «Uzbekistan Airways» АЖ “Эл-юрт умиди” жамғармаси буюртмасига асосан Форум иштирокчилари учун темир йўл ҳамда авиачипталарни банд қилиш ҳамда уларга юқори сифатда транспорт хизматлари кўрсатилишини таъминлайди.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги:

Самарқанд шаҳрида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга оширилиши, Форум ўтказиладиган саҳна майдонлари ва бино-иншоотлари талаб даражасида тайёрланишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат Қўмитаси билан биргаликда Форум қатнашчилари учун меҳмонхоналардан жой ажратиш чораларини кўради.

Ушбу Форумнинг ташкилий қўмита таркиби қўйидаги шахслардан иборат бўлади:

А.А. Абдухакимов - Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Ташкилий қўмита раиси

А.Х. Камилов - Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари

Э.О. Турдимов - Самарқанд вилояти ҳокими

Б.С. Юлдашев - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президенти

Б.А. Ходжаев - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазири

И.У. Маджидов - Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазири

Ш.К. Кудбиев - Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

И.Ю. Абдураҳмонов - Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири

А.У. Аккулов - Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси

Р.Д. Курбанов - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари Қўмитаси

К.И.Алламжонов - Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги раҳбари

А.Ж. Хаджаев - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси

Ш.Б. Умурзаков - “Ўзавтосаноат” АЖ бошқарув раиси

Б.И. Хакимов - “Ўзбекистон хаво йўллари” МАК бош директори в.б.;

Х.Н. Хосилов - “Ўзбекистон темир йўлари” АЖ бош менеджер-бош муҳандиси

Қ.Қ. Куронбаев - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раиси

А.Ш. Бекмуродов - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Эл-юрт умиди” жамғармаси директори

Б.Б. Исмаилов - “Буюк келажак” ХННТ раиси

О.Б. Саттаров - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Эл-юрт умиди” жамғармаси директори ўринбосари, Ташкилий қўмита котиби.