Самарқанддаги Қорасув даҳасида қурилаётган уйда 5 нафар уста ис газидан заҳарланди
- 06.11.2019 15:06
- 642
- Ҳодиса
Самарқанд шаҳри Қорасув даҳасида қурилаётган кўп қаватли уйларда устачилик қилаётган 5 нафар фуқаро 4 ноябрь, душанба куни ис газидан заҳарланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Хабар берилишича, 4 ноябрдан 5 ноябрга ўтар кечаси соат тахминан 23:30 да Самарқанд шаҳар Қорасув даҳаси Обод маскан маҳалласи ҳудудида қурилаётган кўп қаватли уй-жой қурилишида ишлаётган 5 нафар уста ётоқхона сифатида фойдаланилаётган хонани иситиш мақсадида темир идишда ўтин чўғини хонага олиб кириб ухлаган. Натижада, улар ис газидан заҳарланиб, шифохонага ётқизилган.
Беморларга ис газидан ўткир заҳарланиш ташхиси қўйилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.