Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

23-ўлим: Бухорода 58 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди

Шофиркон туманида яшовчи, 1962 йилда туғилган М.С. коронавирус инфекциясида гумонланиб, 21 июнь куни тумандан вилоят юқумли касалликлар шифохонасига олиб келинган.

У “юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония касаллиги, семизлик 3-даражаси, ўпка артерияси тромбоэмболияси, нафас етишмовчилиги 3-даража” ташхиси билан реанимация бўлимига ётқизилган.
Бемор бундан аввал, сўнгги 8 йил давомида юрак ишемик касаллиги, стенокардия, артериал гипертония, юрак етишмовчилиги ташхиси билан даволаниб юрган.

Реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди, деб хабар берди ССВ матбуот хизмати.