Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

АҚШда олмахон вабо билан касалланди

АҚШнинг Колорадо штатида вабо билан касалланган олмахон аниқланди. Бу ҳақда Жеферсон округи соғлиқни сақлаш департаменти баёнотида хабар қилинди.
“11 июль, шанба куни Моррисон шаҳрида топилган олмахоннинг таҳлили у вабо билан касалланганини кўрсатди”, деб маълум қилди штат маъмурияти.

Бир неча кун илгари Хитой ва Мўғулистон ҳудудларида қора ўлат (вабо) ҳолатлари қайд этилганлиги тўғрисида хабар берилган эди. Бундан ташқари, Мўғулистонда қора ўлат оқибатида 15 ёшли ўсмир йигит вафот этгани ҳақида ҳам хабар қилгандик.