Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Буюк Британия БМТ Хавфсизлик Кенгашини эмлаш даврида сулҳ қарори қабул қилишга чақирмоқда

Буюк Британия БМТ Хавфсизлик Кенгашини можароларга алоқадор мамлакатлар "COVID-19" га қарши эмлашга тўсқинлик қилмаслиги мақсадида ўт очишни тўхтатишга чақирувчи резолюция қабул қилишга чақирди. Бу ҳақда ОАВ хабар берди.

"Бизда курашиш учун ахлоқий бурч ва ушбу вирусни енгишда бирлашишга стратегик эҳтиёж бор", деди Хавфсизлик кенгашининг 17 февраль куни ўтказилган йиғилишда Рааб ўз баёнотида.

Унда Яман, Жанубий Судан, Сомали ва Эфиопия каби беқарор ва зиддиятли ҳудудларда яшовчи 160 миллиондан ортиқ одам дуч келадиган таҳлика муҳокама қилинди.

Рааб, шунингдек, БМТ аъзоларини вакциналардан адолатли фойдаланишни таъминлаш учун бирлашишга чақириб, вируснинг янги турлари одамлар эмланмаган ҳудудларда тарқалиши ва дунёнинг қолган қисмига янги инфекция тўлқини билан таҳдид қилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.