Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Чехияда Ўзбекистон фуқароси бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этди

ТИВ мамлакатнинг Берлин шаҳридаги элчихонаси берган маълумотга таяниб хабар қилишича, 8-июнь куни қурилиш майдонида бахтсиз ҳодиса (темир плитанинг қулаши) оқибатида Ўзбекистон фуқароси 20.05.1964 йилда туғилган Алижон Уражбеков вафот этган.

Қайд этилишича, консуллик-ҳуқуқий масалаларини жойида ҳал қилиш учун Чехияга борган элчихона ходимига мазкур факт полиция томонидан тасдиқланган.

Тергов ишлари билан Чехия криминал полицияси шуғулланмоқда.

Айни пайтда Прага шаҳридаги дафн қилиш агентлиги билан биргаликда марҳумнинг жасадини Ўзбекистонга юборишга тайёргарлик амалга оширилмоқда.