Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Истанбул-Самарқанд” авиарейсида 11 миллион сўмдан зиёд ноқонуний китоблар ушланди

Самарқанд халқаро аэропортига “Истанбул-Самарқанд” йўналишидаги авиарейс билан учиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Х.Ю. божхона назорати зонасидан ўтиш вақтида унинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди, деб хабар бермоқда вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати.

Божхона ходимлари мазкур фуқарога тегишли бўлган багаж сумкасини холислар иштирокида кўздан кечиришди.

Сумка ичидан йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган қиймати 11 миллион сўмдан зиёд диний мазмундаги китоблар борлиги аниқланди.

Фуқаро Х.Ю. маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 33-моддасига асосан энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима жазосига тортилди.

Ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олинган китоблар давлат фойдасига мусодара қилинди.

Маълумот учун: Ўтган 2018 йилнинг март ойидан жорий йил март ойига қадар самарқандлик божхоначилар томонидан қиймати 41 млн. сўмдан зиёд, жами 357 дона диний мазмундаги китобларнинг ноқонуний йўллар билан келтирилиши олди олинган.