Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Косонлик фуқаро Нурободда 18 бош қўй-қўзи ўғирлаган

Нуробод тумани ИИБга Шарқ Юлдузи МФЙда яшовчи, 1988 йилда туғилган Ю.И. ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил 18 февраль куни соат 19:00 дан соат 23:00 гача вақт оралиғида яшаш уйи ҳовлисида жойлашган қўйхонасидан ҳар бирининг бозор баҳоси 1.300.000 сўмдан бўлган 10 бош қўйлар ва ҳар бирининг бозор баҳоси 900.000 сўмдан бўлган 8 бош қўзилар - жами 20.200.000 сўмлик 18 бош қўй-қўзиларнинг номаълум шахс томонидан ўғирлаб кетилганлигини маълум қилган ва айбдорни топиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Нуробод тумани ИИБ тезкор ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида ушбу жиноятни Қашқадарё вилояти Косон тумани, Сарипул МФЙда яшовчи, 1980 йилда туғилган А.А. содир этгани  аниқланган. Ундан 17 бош қўй-қўзилар ҳужжатлаштирилиб олинган.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан А.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.