Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўз уйимизни ўзимиз обод қиламиз

Самарқанд шаҳридаги "Мамат Илҳом" хусусий уй-жой мулкдорлар ширкати шаҳарнинг Илғор маҳалласидаги 9 та кўп қаватли уйга хизмат кўрсатади. Бу уйларда 482 оила истиқомат қилади.

Уйларнинг том, ертўла, йўлаклар кисми куз-қиш мавсумига сифатли тайёрланди. Шу боис бу кўп қаватли уйларда муаммо кузатилмади.

Айни кунларда эса ширкат ишчилари ва шу ерда яшовчи аҳоли ҳудудда кўкламги ободонлаштириш ишларини бошлаб юборди. Хусусан, Буюк ипак йўли кўчасидаги 9, 11, 17-уйлар атрофи, пиёдалар йўлаклари ҳамда ушбу кўча ёнидан оқиб ўтувчи бетон ариқлар тозаланди.

Раъно Бадалова,

Самарқанд вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси кадрлар бўлими бошлиғи.