Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистон ва Хитой ишбилармонлари учун виза жараёнлари соддалаштирилди

ТИВ матбуот хизматининг хабар беришича, Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги ишбилармон доира вакиллари учун виза жараёнларини соддалаштириш тўғрисидаги битим кучга кирди.

 Битимга кўра, ҳар бир томон 5 иш куни ичида муддати 6 ойгача бўлган кўп марталик ишбилармонлик визаси беришга мажбурдирлар.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 1 январдан бошлаб Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан, Хитой Халқ Республикаси Гонконг махсус маъмурий ҳудуди фуқаролари учун белгиланган тартибда мамлакатимиз халқаро аэропортлари орқали 7 кундан кўп бўлмаган муддатга визасиз кириш тартиби белгиланган.