Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд қурилиш коллежига директори тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг буйруғига асосан Расулов Ойбек Бердиқулович Самарқанд қурилиш коллежи директори этиб тайинланди.

Ойбек Расулов Пайариқ туманида туғилган. 2014 йилда Самарқанд давлат университети химия ва иқтисодиёт факультетларини тамомлаган.

Ўз меҳнат фаолиятини 1999 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида ўқитувчилик лавозимида бошлаган. 2001 йилдан Самарқанд санъат коллежида хўжалик ишлари ва ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, 2011 йилда коллеж директори вазифасида ишлаган.

2013 йилда Самарқанд қурилиш ва миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежида бўлим бошлиғи, 2015 йилдан бошлаб директор лавозимида ишлаган.