Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд шаҳрида 120 нафардан зиёд фуқарога жарима қўлланилди

Содир этилаётган йўл транспорти ҳодисалари айрим ҳолларда пиёдалар иштирокида кузатилмоқда. Бу эса албатта, йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳар биридан эътиборли бўлишни тақозо қилади.

Жорий йилнинг 10-20 декабрь кунлари ўтказилган “Диққат пиёда!” тадбири ҳам айнан йўловчилар ҳушёрлиги ва масъулиятини оширишга қаратилгани билан аҳамиятли. Ушбу тадбирни юқори савияда ташкил этиш мақсадида Самарқанд шаҳар ИИОФМБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан, йўл-патруль хизмати инспекторлари транспорт воситаси серқатнов йўлларга яқин жойлашган корхона ва ташкилотлар, таълим муассасалари қаршисида жойлашган пиёдалар ўтиш жойларига бириктирилди. Улар белгиланган манзилларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш билан бир қаторда, қоидабузарлик содир этган пиёдаларга тегишли тартибда чоралар кўрди.

Тадбир давомида йўл ҳаракати қоидаларини бузган 120 нафардан зиёд пиёдаларга маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тегишли тартибда яшаш ҳудудидаги йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаларига жўнатилди.

Озод УСМОНОВ,

Самарқанд шаҳар ИИОФМББ ЙҲХБ бўлинмаси инспектори.