Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда ихтисослаштирилган мактабларга тест синовлари ўтказилмоқда

Бугун Самарқанд шаҳридаги “Локомотив” ҳамда “Нурафшон” стадионларида вилоятдаги 10 та ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаблари (ИДУМ) ва 3 та ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатлари (ИДУМИ)да ўқиш истагида бўлган 5- ва 7-синф ўқувчилари учун тест синовлари бўлиб ўтмоқда.

Мазкур тест синовларида иштирок этиш ва ИДУМ ва ИДУМИларда таълим-тарбия олиш истагида бўлган жами 1392 нафар ўқувчидан аризалар келиб тушган.

ИДУМИлар учун ўтказилаётган тест синовларига 377 нафар ўқувчидан 76 нафари, ИДУМлар учун ўтказилаётган тест синовларига эса 1015 нафар ўқувчидан 103 нафари имтиҳонга келмади.

Ўқувчилар Давлат тест маркази томонидан чет тили, аниқ ва табиий фанлар йўналишлари бўйича 5-7-синф дарсликлари доирасида тузилган тест саволлари натижаларига кўра саралаб олинади. Тест синовларидан муваффақиятли ўтган 570 нафар ўқувчи ИДУМ ва ИДУМИларга қабул қилинади.

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.